Қашқадарёда тарвуз пишди

Чироқчи ва Кўкдала туманларида тажриба тариқасида эрта экилган тарвузлар пишиб, илк ҳосил олинмоқда.
Асосий ҳосилнинг истеъмолга тайёр бўлиши учун эса яна тахминан 15 кун вақт керак бўлади.
Қайд этилишича, бу йил ушбу икки туманда жами 20 минг гектар майдонга тарвуз экилган.