Андижонда “Зил” тормози ишламай қолиб, уйни бузиб юборди

Андижонда “Зил” тормози ишламай қолиб, уйни бузиб юборди

 

 

Вилоят ЙҲХБга кўра, бугун соат 13:10 ларда Асака туманида иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган “Зил ММЗ” юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик сабабли йўл четидаги уйга бориб урилган.

 

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бошқа фуқаролар жабрланмаган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: