Юрак хуружи хавфини аввалдан аниқлаш йўли топилди

Юрак хуружи хавфини аввалдан аниқлаш йўли топилди

 

 

Сунъий интеллект ёрдамида юрак тўхтаб қолиши хавфини 14 кун олдиндан аниқлаш имкони яратилди. Бу ҳақда халқаро тиббиёт тадқиқотлари асосида хабар берилди.

 

Маълумотларга кўра, нейрон тармоқлар юз минглаб электрокардиограмма (ЭКГ) маълумотлари асосида ўқитилган бўлиб, юракдаги энг кичик аритмия белгиларигача аниқлай олади. Ушбу тизим 70 фоиз ҳолатда хавфни ўз вақтида аниқлаш ва даволашни бошлаш имконини беради. Мутахассислар таъкидлашича, келажакда бу технология ақлли соатлар ва шу каби носилажи қурилмаларига жорий этилиши режалаштирилган. Бу юрак фаолиятини доимий мониторинг қилиш, инфаркт каби хатарли ҳолатлардан олдиндан огоҳланиш имконини беради.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: