Доминиканадги клубдаги фожиа: Тунги клуб вайронасидан 221 нафар қурбон аниқланди

Вайроналар остидан барча қурбонларнинг жасадлари олиб чиқилди.
“Яна 189 киши қутқариб олинди ва улар касалхонада”, деди Фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази раҳбари генерал Хуан Мендез.
Душанбага ўтар кечаси Санто-Домингодаги Jet Set тунги клубининг томи мамлакатнинг энг машҳур қўшиқчиларидан бири Рубби Перес концерт бераётган вақтда қулаб тушганди. Ҳодисада қўшиқчи ҳам вафот этди.