Қашқадарёда тарбиячи боланинг бошига қайноқ сув тўкиб юборди
Вилоят MMTБга кўра, 6 февраль куни Гузор туманидаги 4-МТТда болаларни тушликка олиб кириш пайтида тарбиячи Ш.Й. тасодифан тарбияланувчи билан тўқнашиб кетган ва қўлидаги қайноқ сув боланинг пешонаси ва юзига тўкилган.
Шундан сўнг боғча ҳамшираси томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва у отаси ҳамроҳлигида шифохонага етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда, масъулларга нисбатан чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланган.
