Трамп бож сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўлди

Трамп бож сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўлди

Дональд Трамп бож сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўлиб, бу йўналиш билан шуғулланган бир қатор маслаҳатчиларини четга сурмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ президентига яқин бўлган савдо бўйича маслаҳатчи Питер Наварро ва савдо вазири Говард Лютник иккинчи даражали ролларга сурилган.

Лютник протекционистик тарифлар сиёсатининг меъмори ҳисобланади. Оқ уй иерархиясида уни даражаси пасайтирилгани ҳақида Politico ҳам хабар бермоқда.

«Биринчи даражага энди молия вазири Скотт Бесcент чиқади. Уни анча мувозанатли инсон деб ҳисоблашади. Трамп маъмуриятидаги бундай ўзгариш, “савдо уруши” режа бўйича кетмаётганининг белгиси ҳисобланади. Жорий ҳафтанинг ўрталарида АҚШ давлат облигациялари билан савдо қилувчи бозорларда катта қулаш кузатилди. Трамп 75 мамлакатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий қилиниши режалаштирилган божларни 90 кунга кечиктиришга мажбур бўлди», деб ёзади Bild.

Божларнинг бекор қилиниши Хитойга тааллуқли эмас. Қўшма Штатлар Хитой маҳсулотларига 145 фоизлик божлар эълон қилган. Ўз навбатида, ХХР раиси Си Жинпин америка импортига тарифларни 125 фоизга оширди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: