АҚШ ва Хитой иқтисодий инқироз ёқасига келиб қолган, сабаби Трамп ва Си Жинпин савдо урушида муросага боришни рад этмоқда — Тhe Washington Post

Газетанинг қайд этилишича, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг узилиши “жаҳон иқтисодиётини тубдан қайта шакллантириши” ва икки мамлакат ўртасида ҳарбий тўқнашув эҳтимолини ошириши мумкин.
«Хитойлик дипломатлар ўтган ҳафтада Қўшма Штатлар томонидан кўрилган чораларнинг тезлиги ва кўламидан ҳайратга тушди. Пекин ҳали ҳам Трамп маъмурияти билан муроса қилишга очиқ», дейилади мақолада.
Аввалроқ Хитой ҳукумати Қўшма Штатлардан олиб кириладиган маҳсулотларга қўшимча бож ставкаларини 125 фоизгача оширган эди, АҚШ президенти президенти эса Хитой маҳсулотлари импорти учун божларни 145 фоизгача кўтарди.