Жангарилар қуролларини топширди

Сурия хавфсизлик кучларининг махсус бўлинмалари Дамашқдаги ўтиш даври ҳукуматига бўйсунмаган гуруҳларнинг таянчи ҳисобланган жанубий Дераа вилоятининг тўртта тумани устидан назоратни ўрнатди.
Syria TV телеканалининг хабар беришича, маҳаллий қабила оқсоқоллари билан эришилган келишув натижасида жангарилар Мсейфара, Сайда, Ал-Жиза ва Ас-Сахва аҳоли пунктларида ҳукуматга қуролларини топширишга рози бўлишди.
Маълумотларга кўра, хавфсизлик кучлари илгари бир қатор маҳаллаларида отишмалар юз берган ва комендантлик соати жорий этилган Босра аш-Шом шаҳрида (Дамашқдан 110 км узоқликда) ҳам тартибни тиклади. Дераа вилояти ҳокими Анвар аз-Зоубийнинг таъкидлашича, тўқнашувларни уюштирганлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилади.