Нью-Йоркда кичик самолёт ҳалокатга учради

Нью-Йорк штатида бортида олти киши бўлган енгил самолёт қулаши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, Mitsubishi MU-2B самолёти Нью-Йорк штати пойтахти Олбанидан тахминан 80 км жанубда жойлашган Копаке шаҳри яқинидаги далага қулаган.
Ҳодиса сабаблари ва бортдаги бошқа одамларнинг соғлиғи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Маҳаллий маъмурлар ҳалокат содир бўлган ҳудуддаги нам тупроқ самолётга киришни қийинлаштирганини айтди.
Бу шу ҳафтада штатдаги иккинчи авиаҳалокат: жума куни Нью-Йорк шаҳрида сайёҳлик вертолёти Гудзон дарёсига қулаб тушди. Самолётдаги олти кишининг барчаси ҳалок бўлди.