Трамп АҚШдаги фавқулодда ҳолат муддатини узайтирди

Трамп АҚШдаги фавқулодда ҳолат муддатини узайтирди

Бу ҳақда давлат раҳбари имзолаган ҳужжат матнида айтилади.

«Россия Федерацияси ҳукуматининг кўрсатилган зарарли ташқи сиёсий ҳаракатлари муносабати билан фавқулодда ҳолат муддатини узайтириш», – дейилади Оқ уй томонидан норматив ҳужжатларнинг федерал реэстрига киритилган ҳужжат сарлавҳасида.

Қайд этилишича, АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден 2021-йил 15-апрелдаги 14024-сонли Ижроия фармони билан фавқулодда ҳолат эълон қилган, бу ҳам Россия мулкини блоклаган ва Москвага қарши санкциялар қўйган.

«Шу сабабли Ижроия қарорида эълон қилинган миллий фавқулодда ҳолат 2025 йил 15 апрелдан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолиши керак. Шунга кўра, Миллий фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонуннинг 202 (д) бўлимига мувофиқ, мен миллий фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтираман», дейилади Трамп имзоси билан.

Ҳужжат 14 апрель куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: