Будапешт Украинадаги ҳарбий ўқув миссияларига ва Россиядан энергия импортига қўйилган санкцияларга қарши

Будапешт Украинадаги ҳарбий ўқув миссияларига ва Россиядан энергия импортига қўйилган санкцияларга қарши. Бу ҳақда Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто хабар берди.
«Венгрия Европа Иттифоқининг ҳарбий ўқув миссиясининг бирон бир қисми Украина ҳудудида ўтказилишига рози бўлмайди, чунки бу можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин», — дея фикр билдирди Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ЕИ давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Люксембургда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг.
Шунингдек, Сийяртонинг сўзларига кўра, Венгрия Россия энергиясини импорт қилишга жорий этилган ҳар қандай санкцияларга қатъий қарши чиқади.