Германияда кичик самолёт қулаб тушди

Германияда кичик самолёт қулаб тушди

Қуйи Саксониянинг Салзгиттер шаҳрида кичик самолётнинг қулаши оғир фожиа билан якун топди.

 

Хабар берилишича, воқеа оқибатида самолётда бўлган икки учувчи ҳалок бўлган.

 

Қайд этилишича, икки ўринли самолёт Салзгиттер аэродромидан ҳавога кўтарилганидан сўнг, тахминан бир километрча масофа босиб ўтгач, Салзгиттер АГ пўлат ишлаб чиқарувчи корхона ҳудудига қулаб тушган. Самолёт қулаган заҳоти ёнғин чиққан, ҳозирда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда.

 

Дастлабки тахминларга кўра, ҳалокатга техник носозлик, хусусан, двигатель муаммоси сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилган. Полиция бу воқеани ҳозирча бахтсиз ҳодиса сифатида баҳоламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: