Қирғизистон Россия элчисидан таҳқирланган фуқаролари юзасидан изоҳ талаб қилди

Қирғизистон Россия элчисидан таҳқирланган фуқаролари юзасидан изоҳ талаб қилди

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Вакуновни чақиртириб, Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида қирғиз фуқароларига нисбатан ўтказилган рейд юзасидан расмий изоҳ сўради, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

ТИВга кўра, элчига амалиётнинг ҳуқуқий асослари ва фуқароларга нисбатан куч ишлатиш сабаблари юзасидан тушунтириш бериш талаб қилинган.

Шунингдек, асоссиз куч ишлатиш ҳолатлари тасдиқланса, масъул ходимларга чора кўриш сўралган.

Қирғиз томони бундай ҳолатлар Қирғизистон ва Россия ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик ҳамкорликка салбий таъсир кўрсатмаслиги учун чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади, дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Москвадаги “Бодрост” ҳаммом мажмуасида, қирғизистонлик тадбиркорга тегишли бўлган бинода, куч ишлатувчи идоралар томонидан рейд ўтказилган.

Олинган видеоларга кўра, ҳудудга ОМОН ходимлари ҳамроҳлигидаги шахслар бостириб кирган ва қаттиқ куч ишлатиб, ўнлаб Қирғизистон фуқароларини қўлга олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: