Беларус покистонлик ишчи мигрантларни қабул қилмоқчи

Беларус покистонлик ишчи мигрантларни қабул қилмоқчи

Беларус қурилиш соҳасига Покистондан 150 мингдан ортиқ малакали ишчини жалб қилади. Бу ҳақда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Минскка расмий ташрифи чоғида маълум қилди.

 

У Беларуснинг ушбу таклифини “Покистон халқи учун катта совға” деб атаган.

 

Бош вазирнинг айтишича, покистонлик мутахассислар халқаро стандарт сертификатларига эга бўлиб, улар Беларус иқтисодиёти ўсишига сезиларли ҳисса қўшиши мумкин.

 

БелТА агентлигининг хабар қилишича, ушбу режаларни амалга оширишни осонлаштириш мақсадида Лукашенко Исломобод ва Минск ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш бўйича ташаббус билан чиққан.

 

“Покистонлик ишчиларнинг Беларусга тез ва қулай етиб келиши учун ҳаво йўли зарур. Биз бу масалада фаол ҳаракат қилмоқчимиз”, деган Беларус раҳбари расмий учрашув чоғида.

 

Минскда ўтказилган музокаралар давомида томонлар нафақат ишчи кучи алмашинувини, балки қишлоқ хўжалиги, кончилик ва ҳарбий-техник йўналишларда ҳам ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: