Сеулда апрель ойида қор ёғди

Сеулда апрель ойида қор ёғди

Жанубий Корея пойтахти Сеул аҳолиси бу йил апрель ойининг ўрталарида ноодатий табиат ҳодисасига гувоҳ бўлди — гилос дарахтлари гуллаган фаслда қор ёғди.

 

Маълумотларга кўра, совуқ ҳаво Сеулда ҳаво ҳароратини 2-4 даражага пасайтириб, қор ёғишига сабаб бўлди. Бу ҳолат Сеулда 81 йил ичида илк бор рўй бермоқда — охирги марта апрель ойида қор 1944 йилда кузатилган эди.

 

Маҳаллий аҳоли ва ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар бундай ғайриоддий об-ҳавони “баҳор ва қишнинг тўқнашуви” деб атамоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: