АҚШ Украинага қарз талабини пасайтириши мумкин

Бу ҳақида Қўшма Штатлар молия вазири Скот Бессент маълум қилди.
Вашингтон ва Киев орасида ресурслар бўйича янги стратегик шартнома тайёрланмоқда. Унда Киевга қўйилган қарз талаби салкам 3 баравар қисқартирилади – 120 миллиард долларгача. Янги шартнома ушбу ҳафтаниинг охирига қадар имзоланиши мумкин, — дейилади хабарда.
Бу миқдор Киевнинг ўзи эълон қилган 90 миллиард долларга яқин. Музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.
Шунингдек, шартноманинг янги таҳририда Украина фойдали қазилмаларини АҚШнинг “стратегик рақобатчилари”га сотиш тақиқланади. Бу Хитой ва Европа Иттифоқи бўлиши мумкин.