Неймар собиқ жамоасига қайтмоқчи

Бразилиялик ҳужумчи Неймар ёзда яна Европага қайтишни режалаштирмоқда.
Nytimes хабарига кўра, у «Сантос» билан июн ойи охиригача мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Ёзда у собиқ жамоаси «Барселона»га қайтишни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилда «Барселона» билан хайрлашиб, «ПСЖ» сафига бориб қўшилганди.