Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал – бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

Тож Маҳал, ҳақиқатан ҳам мармарга бурканган ажойиб ёдгорликдир!

Уни Бобурийлар шаҳзодаси Шоҳ Жаҳон севикли рафиқаси Мумтоз Маҳалнинг хотирасига бағишлаб қурдирган. Тарихий маълумотларга кўра, уни барпо этиш учун қарийб 22-25 йил вақт кетган.

India.com’нинг ёзишича, Тож Маҳалнинг қурилиши ҳақида турли ривоятлар мавжуд. Айтишларича, уни қуриш учун Форс, Усмонли ва бошқа юртлардан кўплаб усталар келган. Бундан ташқари, қурилишда 1000 дан ортиқ фил ҳам иштирок этган. Тож Маҳалга қанча маблағ сарфлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Хўш, агар у бугун қурилганда-чи?

Баъзи шахсий ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда тахминан 70 миллиард рупий ёки 1 миллиард АҚШ доллари атрофида маблағ сарфланиши мумкин. Яна шуни таъкидлаш жоизки, аниқ рақамни келтириб бўлмаса-да, кўплаб маълумотларга кўра, бу сумма бир миллиарддан ортиқ бўлиши шубҳасиз.

Бундай маҳобатли ёдгорликка нарх белгилаш мушкул бўлса-да, келгуси асрларда бундай улуғвор севги рамзини яна бир бор кўриш эҳтимолдан йироқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: