Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалда!

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалда!

Осиё кубогининг ярим финал босқичида Ўзбекистон У17 терма жамоаси КХДР билан баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисоби ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Садриддин Ҳасанов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб рақибларимиз бир киши кам бўлиб қолди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Жамшидбек Рустамов ажойиб зарба билан ҳисобни 2 тага етказиб қўйган бўлса, 3 дақиқа ўтиб Абубакир Шукуруллаев орадаги фарқни йириклаштириб ўйин тақдирини ҳал қилди.

Вакилларимиз ушбу ғалаба орқали финалга йўл олди. Сўнгги учрашувда эса бизни Саудия Арабистони терма жамоаси кутиб турибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: