Қодиров Ставрополда намоз ўқишни тақиқлашга кескин муносабат билдирди

Қодиров Ставрополда намоз ўқишни тақиқлашга кескин муносабат билдирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ставропол ўлкасининг Андропов тумани маъмуриятининг оммавий намозларни тақиқлаш ва уларни ўтказганлик учун жарима жорий этиш ташаббусини қаттиқ танқид қилди.

У Телеграмда буни «очиқдан-очиқ камситиш ва ҳуқуқий зўравонлик» деб атади ҳамда Россиядаги 30 миллион мусулмон кўп миллатли жамиятнинг тўлақонли аъзолари эканлигини таъкидлади.

Қодиров Ставропол вилояти мусулмон республикалари билан чегарадош бўлган Шимолий Кавказ федерал округининг бир қисми эканлигини ва миллатлараро алоқаларнинг бой тарихига эга эканлигини эслатиб ўтди. «Ҳокимиятнинг бундай баёнотлари нафақат саводсизлик, балки бемаънилик ва хавфлидир,» – деди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: