Европа Иттифоқининг энг қарздор давлатлари эълон қилинди

2024 йил якунларига кўра, Франция Европа Иттифоқида энг юқори давлат қарзига эга бўлган уч давлат қаторига кирди. Интерфакс хабарига кўра, мамлакатнинг умумий давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 113 фоизини ташкил этган.
Евростат — Европа Иттифоқи статистика идораси маълумотларига кўра, 2024 йилда иттифоқнинг умумий давлат қарзи ЯИМнинг 81 фоизини ташкил қилиб, 2023 йилдаги 80,8 фоизга нисбатан бироз ошган.
Давлат қарзи бўйича етакчи бешлик қуйидагича:
Греция – ЯИМнинг 153,6 фоизи
Италия – 135,3 фоиз
Франция – 113 фоиз
Бельгия – 104,7 фоиз
Испания – 101,8 фоиз
Умуман олганда, Европа Иттифоқининг 12 мамлакатида давлат қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошган.
2024 йилда бюджет тақчиллиги бўйича ҳам салбий кўрсаткичлар кузатилди. Иттифоқ бўйича ўртача тақчиллик ЯИМнинг 3,2 фоизини ташкил этган (2023 йилда – 3,5 фоиз). Энг юқори тақчиллик қуйидаги мамлакатларда қайд этилган:
Руминия – 9,3 фоиз
Польша – 6,6 фоиз
Франция – 5,8 фоиз
Словакия – 5,3 фоиз
Йил якунида Европа Иттифоқининг ялпи ички маҳсулоти 17,95 триллион еврога (+4,3 фоиз) етган бўлса, умумий бюджет тақчиллиги 568 миллиард евро (-4,6 фоиз) ва давлат қарзи эса 14,544 триллион еврога (+4,6 фоиз) ошди.