БАА Ўзбекистон билан яна виза режими жорий қилиши мумкин

БАА Ўзбекистон билан яна виза режими жорий қилиши мумкин

 

ТИВ расмий вакилининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари ўртасидаги пичоқбозлик ҳолатига аниқлик киритиш учун дипломатлар Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашган.

 

БАА томони ҳолат бўйича тергов ўтказилаётгани, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарликлар икки ўртадаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

 

“Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, дейилади ТИВ вакили баёнотида.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: