Тошкентда сотилаётган “Дубай шоколади”да хавфли бактериялар топилди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси мутахассислари Ecobozor’нинг Беруний филиалида сотилаётган Fix Dessert Chocolatier бренди остидаги шоколадни текширишди.
Синов натижаларига кўра, бу маҳсулот аллергия ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ва ёрлиғи ҳам техник талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.