АI ёрдамида суратга олинган фильмлар ҳам Оскарни қўлга киритиши мумкин

Америка кино санъати ва фанлари академияси “Оскар” мукофотига номзод бўлган фильмларда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга рухсат берувчи янги қоидаларни эълон қилди.
Ҳужжатда таъкидланишича, сунъий интеллект ва бошқа рақамли воситалардан фойдаланиш “номзоднинг имкониятларига на ёрдам беради, на зарар етказади”, деб ёзади BBC. Шу сабабли, бундай технологиялар ёрдамида суратга олинган фильмлар, қоида тариқасида, орзу қилинган ҳайкалчага мос келиши мумкин.
Бироқ, Академия ғолибларни танлашда одамларнинг маълум бир ишга қўшган ҳиссасини ҳисобга олишини ваъда қилмоқда.