Фирибгарлар тузоғи

Фирибгарлар тузоғи

Асака туманида яшовчи фуқаро Элликқалъа туманида жойлашган мактаб ва боғча ходимларига маиший техника буюмлари баҳосига арзонлаштирилган «50 % Акция” бўлаётганини айтиб, маиший техника воситаларини 50 фоиз миқдорини олдиндан тўлов қилган ҳолда 14 кун ичида маҳсулотни олиши мумкинлигини айтган. Бироқ 14 кун ичида маҳсулотни етказиб бермасдан фуқароларга жами 11,6 млн. сўм зарар етказган.
Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг ҳукми билан у ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, 34 000 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жиноий жарима пуллари тўлиқ ундирилди.

Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслигингиз учун маиший техника ёки бошқа бойликларни сотиб олишда савдо дўконларининг расмий диллерларига ёки расмий вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади, дейилади МИБ ахбарот хизмати хабарида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: