Франция биринчи марта Россия ҳарбий разведкасини киберҳужумларда айблади

Франция биринчи марта Россия ҳарбий разведкасини киберҳужумларда айблади

Франция биринчи марта Россия ҳарбий разведкасини киберҳужумларда айблади.

«Россия ҳарбий разведкаси бир неча йиллардан бери Францияга қарши APT28 номли хакерлар гуруҳининг киберҳужумларидан фойдаланиб келмоқда. 2021 йилдан бери ушбу гуруҳ ўнлаб француз ташкилотларига қарши киберҳужумларни амалга оширган», – дея таъкидлади Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро. Вазирнинг қўшимча қилишича, Россия разведкасига (ГРУ) алоқадор бўлинма Франциянинг мудофаа, молия ва иқтисодиёт соҳаларини нишонга олмоқда.

APT28 операциялари орасида Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўришда иштирок этган ташкилот серверларини бузиш ва 2017 йилда Эммануэл Макроннинг биринчи президентлик кампаниясига қарши ҳужум ҳам бор. 2015 йилда APT28 ўзини «Исломий давлат» (ИШИД) жангарилари сифатида кўрсатиб, француз тилидаги ТV5 Monde телеканалини «жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш» ва «Францияда ваҳима уйғотиш» мақсадида бузиб кирган.

АҚШ, Буюк Британия, Исроил ва Германия киберхавфсизлик мутахассислари АРТ28 гуруҳига буйруқлар ГРУ томонидан берилишини бир неча бор айтишган. Россия расмийлари эса бу гуруҳ билан ҳар қандай алоқадорликни қатъиян рад этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: