Россия 9 май куни провокациялар уюштириши мумкин — Украина президенти 

Россия 9 май куни провокациялар уюштириши мумкин — Украина президенти 

«Россияликлар қандайдир сулҳга эришишни истамоқда, бироқ айнан ўша куни сўнгги ойлардаги энг кўп ҳужумлар бўлди», — деди Володимир Зеленский Чехия президенти Петр Павел билан ўтказилган брифингда.

 

Шунингдек, Зеленский келажакда “Чех артиллерия снарядлари ташаббуси” доирасида 3 миллион дона снаряд олишга умид қилаётганини билдирди.

 

«Руслар билиши керак, биз бу йил 3 миллион дона артиллерия снаряди олишимизга ишонамиз. Бу бизнинг узоқ муддатли урушни исташимизни англатмайди, биз уни тугатишни хоҳлаймиз», — дея таъкидлади Украина етакчиси.

Дўстларингизга ҳам юборинг: