Ҳусийлар март ойи ўрталаридан бери АҚШнинг Яманга 1700 дан ортиқ зарба берганини даъво қилмоқда

Эрон томонидан қўллаб-қувватланган яманлик исёнчилар Ансоруллоҳнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар 15-мартдан бери Яманда 1712 та зарба берган.
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ ҳужумларда баллистик, қанотли ва гипертовушли ракеталар, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган. Бунга жавобан ҳутийлар 253 та ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда 130 дан ортиқ ҳужум уюштирган.
Шунингдек, АҚШ минтақадаги операцияларда Труман ва Cарл Винсон самолёт ташувчи кемаларидан илк бор фойдалангани хабар қилинган. Ҳусийлар АҚШ кучларига катта зарар етказганликларини, саккизта МҚ-9 учувчисиз самолёти ва битта Ф360 разведка самолётини уриб туширганликларини, шунингдек, Ф-18 қирувчи самолётлари ва яширин самолётларни биринчи марта ҳаво ҳудудидан чекинишга мажбур қилишганини даъво қилмоқда.