Буюк Британия Россияга қарши янги санкциялар эълон қилди

Буюк Британия Россияга қарши янги санкциялар эълон қилди

Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши навбатдаги санкциялар тўпламини жорий этди. Бу сафарги чоралар орасида, Россиянинг нефть экспортидаги чекловларни айланиб ўтиш учун фойдаланилаётган, тахминан 100 та кемадан иборат бўлган “соя флоти”га нисбатан ҳам жазолар мавжуд.

Расмий баёнотда қайд этилишича, бу “соя флоти” Владимир Путинга яқин шахслар томонидан ташкил этилган бўлиб, Кремлнинг Украинадаги ноқонуний урушини молиявий қўллаб-қувватлайди ва шу билан бирга глобал инфратузилмага хавф туғдиради.

Маълумотларга кўра, айниқса бу флот хавфли саналади, чунки бугунги кунда халқаро телекоммуникация ахборотларининг 99 фоизи ва муҳим энергия ресурслари айнан сув ости инфратузилмаси орқали узатилади.

Россиянинг “соя флоти” таркибига кўплаб эски, кўпинча суғурталанмаган танкерлар ва юк ташувчи кемалар киради. Улар яқинда сув ости инфратузилмасига қилинган эҳтимолий ҳужумларда ҳам айбланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: