Франция ва Полша янги дўстлик шартномаси имзолади — Европа барқарорлигига қадам

Франция ва Полша янги дўстлик шартномаси имзолади — Европа барқарорлигига қадам

Полша бош вазири ва Франция президенти мамлакатлар ўртасида дўстлик тўғрисида янги шартнома имзолади.

Ҳужжатга Доналд Туск ва Эммануэл Макрон имзо чеккан.

Полша бош вазирининг сўзларига кўра, шартнома Европа барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Тускнинг қўшимча қилишича, Варшава ва Париж Украина бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

Шу пайтгача Франция ва Полша ўртасида 1991 йилда имзоланган дўстлик шартномаси амалда бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: