Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли урушга тайёр

Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.
Бу ҳақда “Гео” телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
Бундан бир мунча вақт олдин Покистон ўзининг Нур-Ҳар авиабазасига ҳужум қилинганини эълон қилди. Покистон маълумотларига кўра, Ҳиндистон олтита баллистик ракетани учирди. Бири Адампурга, бештаси Амритсарга тегди.
Покистон ҳам кейинги саккиз соат давомида ҳаво ҳудудини ёпди. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Покистон зирҳли техникаларининг чегара томон ҳаракатланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Покистон Мудофаа вазири Хаважа Осифнинг айтишича, «Ҳиндистон тажовузкорлиги» туфайли мамлакат кенг кўламли урушга тайёр.