«Юмшоқ куч» назарияси асосчиси вафот этди

Aмерикалик таниқли сиёсатшунос ва «юмшоқ куч» назарияси асосчиси Жозеф Най 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гарвард университети вакиллари хабар берди.
Най Ғарб мамлакатларининг тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувсиз ҳам бошқа давлатларга таъсир ўтказиши бўйича концепцияни ишлаб чиққан. Бунинг учун улар оммавий ахборот воситалари ва бошқа имкониятларидан фойдаланиб, ўзининг маданияти ва турмуш тарзини тарғиб қилиши керак эди.
Шунингдек, «Юмшоқ куч» назарияси либерал ғояларни ва Ғарб тартибини илгари суриш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳамда анъанавий жамиятларга ички томондан жозибадор образ яратиш орқали таъсир кўрсатишга қаратилган. Найнинг назарияси, айниқса, AҚШ ташқи сиёсатида кенг қўлланилиб, Ғарбий либерал қадриятларни бошқа мамлакатларга экспорт қилишнинг самарали усули сифатида кўрилган.
Маълумот ўрнида, AҚШ президенти Билл Клинтон даврида (1993-2001 йиллар) Най мудофаа вазири ёрдамчиси ва Миллий разведка кенгаши раиси лавозимларида ишлаган.