Тошкент метроси учун $280 млнгача 14 та поезд сотиб олинади

Тошкент метроси учун $280 млнгача 14 та поезд сотиб олинади

 

Тегишли қарорни Тошкент шаҳар депутатлари қабул қилган.

 

Янги таркиблар эскирган вагонларни алмаштириб, йўловчилар кутиш вақтини қисқартиради. Платформалар калталиги сабабли олти вагонли вариантдан воз кечилган.

 

Етти ишлаб чиқарувчининг таклифлари солиштирилган. Энг арзон таклиф Хитойнинг CRRC компаниясидан — $118,3 млн, энг қиммати эса Япониянинг Kawasaki компаниясидан — $279,1 млн тушган.

 

Харид давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган кредитлар орқали молиялаштирилади. Поездлар 2027 йил 1 ноябргача етказилиши режалаштирилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: