Тошкентда фуқароларни АҚШга ноқонуний юборишга уринган шахслар ушланди

Самарқандлик шахс чет эл фуқаросига у ва 4 нафар оила аъзосини Туркия орқали АҚШга юборишни таклиф қилиб, киши бошига $30 000 сўрайди. У визани ҳал қилиш учун олдиндан $15 минг аванс олганда ушланади.
Яна бир ҳолатда, чет эл фуқароси бошқа бир хорижликдан Туркия ва БАА орқали АҚШга бориш имконини берувчи сохта Британия паспорти олиб бериш учун $25 минг талаб қилади. У $12,5 минг аванс олаётганда қўлга тушди.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.