
Маҳаллий ОАВда айтилишича, сувга сакраган 43 ёшли эркак сузишни яхши билган. Аммо канал бўйида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, хусусан, қирғоқнинг бетонлаштирилгани унинг сувдан чиқишига имкон бермаган ва у чўкиб кетган.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.