Самарқандда 11-синф ўқувчиси ўзаро низо оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Самарқандда 11-синф ўқувчиси ўзаро низо оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал тумандаги 1-мактабнинг 3 нафар ўқувчиси ва 12-мактабнинг 2 нафар ўқувчиси ўртасида юз берган. Оқибатда ўқувчилардан бири воқеа жойида вафот этган.

 

Ўқувчилар ўртасидаги жанжалга ижтимоий тармоқлардаги тортишув сабаб бўлган. Ўқувчилар Instagram’даги изоҳлар бўлимида гап талашиб, бир-бирини ҳақоратлаган.

 

 

 

“Воқеа жойига борганимизда биологик ўлим қайд этилган эди. Беморда кўз қорачиқларининг максимал кенгайиши, йирик артериал ва веналарда пульснинг ва йирик жароҳатларнинг йўқлиги, бўйин атрофида шикастланиш белгилари, оғиз ҳамда бурун атрофида қон излари аниқланган”,- дейди шифокор.

 

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Вояга етмаган ўқувчилар гумонланувчи шахс сифатида ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: