Музқаймоқ хурсандчиликми ёки хавфми? Санэпидқўмита огоҳлантиради

Музқаймоқ хурсандчиликми ёки хавфми? Санэпидқўмита огоҳлантиради

 

Санэпидқўмита ёз кунлари кенг истеъмол қилинадиган музқаймоқни харид қилишда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди:

 

❌ кўча-кўйларда белгиланмаган жойларда сотилаётган музқаймоқлар, айниқса фрезерли ускуналарда тайёрланган музқаймоқларни харид қилманг;

 

❌ Эриб қолган ёки ўрами шикастланган музқаймоқни сотиш тақиқланган.

 

⚠️ Бунга ҳам эътибор қаратинг:

 

✅ Қоидаларга риоя этилмаган ҳолда сотилаётган музқаймоқлар овқатдан заҳарланиш ва ичак касалликларига олиб келиши мумкин;

 

✅ Маҳсулотда сифат ва хавфсизликни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши шарт;

 

✅ Қадоқланган музқаймоқлар музлаткичда сақланиши лозим;

 

✅ Харид пайтида маҳсулотнинг сақлаш шароити, қадоғи ва истеъмол муддатига албатта эътибор беринг.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: