МКБАНК томонидан энергия самарадорлигини ошириш йўлидаги ташаббуслар

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-100-сонли қарори қабул қилинган эди.
Қарорга кўра, уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича юртимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Микрокредитбанк” АТБда ҳам мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар бошланган. Масалан, мазкур қарор ижроси доирасида МКБАНК томонидан юридик шахслар учун “Green energy” ва жисмоний шахслар учун “Saving energy” кредит маҳсулотлари жорий қилинган.
Бундай кредитлар юридик ва жисмоний шахсларга қуёш панелларини сотиб олиш, ўрнатиш учун фойдали ҳамда янада қулай шартларда тақдим этилади.
Таъкидлаш керакки, бу кредитлар аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар бериш билан бирга, уларга даромад келтириши ҳақида ҳам ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг маълумотлар бериб келинмоқда.
Шунингдек, банк томонидан жорий йил ҳолатига кўра ҳудудлардаги ва бош офисдаги биноларда 2 505 кв қуёш фотоэлектр панеллари, сув иситкичлар ўрнига иссиқ сув таъминоти учун 20 минг литр гелиоколлекторлари, банк бинолари атрофига 441 дона қуёш панелли электр ёриткичли кўча столбалари ўрнатилди ва бунинг натижасида биноларда электр энергия тежамкорлигига эришилди.
МКБАНК – энергия харажатларингизни тежашда тўғри танлов тарафдори!
Банк Ахборот хизмати