«Реал» «Бенфика» футболчисининг трансферини тезлаштирмоқчи

«Бенфика» клуби қанот ҳимоячиси Альваро Каррерас фаолиятини «Реал»да давом эттириши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романога маълум бўлишича, «Реал» 25 май куни бўлиб ўтадиган Португалия кубоги финалидан кейин 22 ёшли Каррераснинг трансфери бўйича музокараларни тезлаштиради.
Манбага кўра, ҳимоячининг ўзи аллақачон «Реал» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган, аммо клублар ўртасидаги мулоқот ҳали ҳам давом этмоқда.
Жорий мавсумда Каррерас барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.