Газли ичимлик оқибати: эркакдан 35 та тош олиб ташланди!

Кунига уч литргача Coca-Cola ичадиган эркакнинг пешоб қопчасидан 35 дона тош олиб ташланди.
Instagramʼда 8,5 миллиондан зиёд кўрилган видеода Бразилиядаги уролог шифокор доктор Талес Андраде ортиқча шакарли ва газли ичимликлар истеъмоли буйрак тошларига олиб келиши мумкинлигини айтди.
Шифокор амалиётдан кейин столда ётган беморни кўрсатиб, унинг пешоб қопчасидан олиб ташланган катта сариқ тошларни намойиш қилди.
Буйрак тошлари — пешоб йўлларида кальций тўпланишидан ҳосил бўлади ва пешоб орқали чиқиши учун пешоб қопчасига ҳаракат қилади. Бу жараён кучли оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, сиқилиш ёки оғриқли сезимлар, шунингдек, пешобда қон пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Агар даволанмаса, бу тошлар пешоб қопчасига ўтиб, ҳаёт учун хавфли асоратлар — масалан, буйрак етишмовчилиги ёки сепсис ҳолатига сабаб бўлиши мумкин.
Видео остидаги изоҳда тошлар қандай ривожлангани тушунтирилди.
Coca-Cola каби кўп миқдорда шакар сақлайдиган ичимликларни ортиқча ичиш танада кальций миқдорини оширади, бу эса тошларнинг ҳосил бўлиш хавфини кучайтиради.