Германия, Буюк Британия, Франция ва АҚШ Украинага узоқ масофали қурол етказиб беришдаги чекловларни бекор қилди – Германия канцлери Фридрих Мерц

Германия, Буюк Британия, Франция ва АҚШ Украинага узоқ масофали қурол етказиб беришдаги чекловларни бекор қилди – Германия канцлери Фридрих Мерц

«Эндиликда Украинага етказиб берилаётган қуроллар учун унинг учиш масофаси бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бу шуни англатадики, Украина энди ўзини ҳимоя қилиши мумкин, жумладан, Россия ҳудудида жойлашган ҳарбий позицияларга зарбалар бериш орқали ҳам. Илгари Украина маълум бир чекловлар туфайли бундай қилолмас эди», — дея изоҳ берди Мерц WDR телеканалига берган интервюсида.

Фридрих Мерцнинг қўшимча қилишича, энди Украинани бундай турдаги қуроллар билан таъминлаш зарур.

Май ойи ўрталарида Мерц Украинага узоқ масофали Taurus қанотли ракеталарини етказиб бериш режалари йўқлигини айтган эди.

«Маълумки, АҚШ, Британия ва Франция ўтган йилнинг охиридаёқ ўз қуроллари билан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда фойдаланилишига қўйилган чекловларни бекор қилган эди. Шунинг учун Мерц нимани назарда тутгани аниқ эмас», деб ёзмоқда DW.

Дўстларингизга ҳам юборинг: