Грузияда Россия байроғи ҳақоратланди. Захарованинг муносабати

Грузияда Россия байроғи ҳақоратланди. Захарованинг муносабати

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова грузиялик қўшиқчининг Россия байроғини ҳақоратлаши билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди. Эрекле Гетсадзенинг ҳаракатларига Россия ҳуқуқ-тартибот органлари баҳо беради, деди Захарова.

«Байроқ, қандай телба унга нима қилмасин, барибир байроқлигича қолади,» – дея ёзди дипломатик идора вакили ўзининг Telegram каналида.

Захарова айнан грузиялик Мелитон Кантария сержант Михаил Егоров билан биргаликда Рейхстаг биноси томига Ғалаба байроғини ўрнатганини эслатиб ўтди.

Ҳодиса Тбилисидаги мусиқа фестивалида юз берган, деб хабар қилди RT телеканали. Эрекле Гетсадзе чиқиши пайтида Россия байроғини ахлат қутисига ташлади, сўнгра унга сияётгандек тақлид қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: