Трамп Эрон билан ядровий дастур бўйича музокараларда сезиларли муваффақиятга эришилганини маълум қилди

«Мамлакатларимиз ўртасидаги музокараларда муҳим ютуқларга эришилди. Кўрамиз нима бўлади. Менимча, Эрондан яхши хабар эшитишимиз мумкин. Эртага нима бўлишини айта олмайман, лекин музокаралар жуда яхши кетмоқда. Мен портлашлар бўлмаслиги ва одамлар ўлмаслиги учун шундай бўлишини жудаям хоҳлардим», — деди АҚШ президенти.
Бундан ташқари, Трамп Ғазодаги вазиятга изоҳ берди. АҚШ президенти Вашингтон ҳам, Исроил ҳам ҲАМАС вакиллари билан бевосита алоқада эканини айтди.
«Биз буни имкон қадар тезроқ тўхтатишга эришишимиз зарур», — дея қўшимча қилди Трамп.