Британия парламенти аъзоси Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужумини қоралади

Мактабга қилинган ҳужум пайти олов ичида қолган қиз суратини намойиш қилди.
«Бу сурат Британиянинг барча йирик газеталарининг биринчи саҳифасида бўлиши керак. Аммо бўлмайди — чунки сиёсий доира каби улар ҳам шерик. Бу уларнинг ҳам геноциди», деб ёзди Зараҳ Султан ўзининг Х саҳифасида.
Суратдаги қиз Исроил томонидан мактабга берилган зарбадан омон қолган ягона қизалоқ. У олов ичидан мустақил чиқиб келган.