Европа гиганти оғир аҳволда

Европа гиганти оғир аҳволда

Германия иқтисодиёти тарихда биринчи марта кетма-кет учинчи йил қисқариши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Германия саноат ва савдо палатаси (DIHK) таҳлилчилари.

Экспертлар вазиятни мисли кўрилмаган иқтисодий инқироз деб атамоқда.

Уларнинг 23 мингта компания ўртасида ўтказилган сўровга асосланган прогнозига кўра, 2025 йилда Германия ялпи ички маҳсулоти яна 0,3 фоизга пасайиши мумкин. Бу кетма-кет учинчи йил пасайиш бўлади: 2023 йилда пасайиш 0,3 фоизни, 2024 йилда эса 0,2 фоизни ташкил этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: