Шайтанат сериалидаги “Манукян” вафот этди

Ўзбек томошабинларига «Шайтанат» сериалидаги Манукян образи орқали яхши таниш бўлган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, режиссёр ва педагог Михаил Каминский 71 ёшида вафот этди.
Санъаткор 1953 йилда туғилган. У ўзининг бой ижодий фаолияти давомида Рус ёш томошабинлар театри ҳамда Горкий номидаги Тошкент рус драма театри саҳнасида фаолият олиб борган.
1998 йилдан бошлаб «Аладдин» театрининг бадиий раҳбари, 2022 йилдан эса VGIK — Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалида актёрлик устахонасининг раҳбари сифатида ёш авлодга сабоқ берган.
Михаил Каминскийнинг ўзбек санъатига қўшган ҳиссаси ёдда қолади.