Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди

“Ўзбекистон” форумлар саройида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг маданият йўналишидаги бешинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди. Орденни шахсан Россия маданият вазири Ольга Любимова тақдим этди.
Бундан аввал Владимир Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мазкур орден билан тақдирлаган эди.