Буюк Британия янги заводлар қуриш орқали ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантирмоқда

Буюк Британия янги заводлар қуриш орқали ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантирмоқда

Мамлакат мудофаа вазири Жон Ҳилининг сўзларига кўра, Буюк Британия бу орқали Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашув эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда.

«2 июн эълон қилинадиган стратегик мудофаа шарҳида қуролли кучларимизнинг тажовузларга қандай муносабат билдириши кераклиги, шунингдек, Буюк Британия халқи хавфсизлигини қандай таъминлай олишимиз ҳақидаги қарашлар баён этилади. Бу Москвага йўлланган хабардир. Яъни, зарурат туғилганда, жанг қилишга тайёрлигимизни баён этишнинг бир қисмидир», – дея таъкидлади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: