Чирчиқда янги маданият ва истироҳат боғи очилди

Чирчиқда янги маданият ва истироҳат боғи очилди

«Ўрмон» номли боғ «Кимёгар» ва Амир Темур маҳаллалари ҳудудидаги 80 гектар майдонда жойлашган.

У ерда болалар майдончаси, ёшлар учун скейт-парк, амфитеатр, яшил хиёбонлар, кўл, фотозоналар, кутубхона ва турли хил аттракционлар мавжуд.

Бундан ташқари, саломатлик йўлаклари, ландшафт дизайнидаги тунги ёритиш чироқлари келувчиларга қулайлик яратмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллиард сўмни ташкил этади. Айни дамда қурилишнинг биринчи босқичи якунланди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: