Колорадода Исроил тарафдорларининг тинч намойишига ҳужум уюштирилди

Колорадо штатининг Боулдер шаҳрида исроиллик маҳбусларни озод қилишни талаб қилган митингга ҳужум қилган эркак “Фаластинга озодлик” деб бақирди, деб хабар беради NBC News.
Гувоҳларнинг айтишича, ҳужумчи ишчи кийимида яшириб олиб келган ёнувчи суюқлик шишасини кўтарган ва бақирган. Расмийлар хабарларни ўрганмоқда.
Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У Эль-Пасо округида яшовчи Миср фуқароси, 45 ёшли Муҳаммад Сабри Солиман эканлиги аниқланган. Расмийларнинг айтишича, эркак ёлғиз ўзи ҳаракат қилган ва илгари жиноий жавобгарликка тортилмаган.
Ҳужум оқибатида 67 дан 88 ёшгача бўлган саккиз киши жароҳатланган, расмийлар буни теракт сифатида баҳоламоқда. Ҳозирда тергов давом этмоқда.